Главная » 2012 » Январь » 28 » ENG KATTA ZUMRDA SOTUVDA
20:41
ENG KATTA ZUMRDA SOTUVDA
Канаданинг Келоун
шаҳридаги Western
Star аукционида
дунёдаги энг катта
зумрад сотувга
қўйилди. Яшил тусли
қимматбаҳо бу
тошнинг оғирлиги 57
карат (11,5
килограмм)га тенг.
Зумраднинг ҳажми
тарвуз ёки футбол
тўпича келади.
Бразилияда
топилган бу тошга
Teodora, яъни
«Худонинг инъоми»
номи берилган.
Қимматбаҳо тош
Бразилиянинг айнан
қаеридан топилгани
сир сақланмоқда.
Унинг янги соҳиби
бўлмиш калгарилик
тадбиркор Реган
Рини сўзларига
қараганда,
зумрадни қазилма
ишлари билан
шуғулланадиган
кичик компания
топган.
Teodora
Ҳиндистонда
йўнилган, Рини уни
шу йилнинг 13
январида сотиб
олган. Унинг
харидини танишлари
муваффақиятли
инвестиция
сифатида
баҳолашди.
Дунёдаги энг катта
зумрад 1,15
миллион долларга
баҳоланган. Бироқ
аукцион
ташкилотчилари
ҳам, Реган Рини ҳам
уни камида 2-2,5
миллион долларга
пуллаш ниятида.
Кимошди савдоси 28
январда бўлиб
ўтади.
Просмотров: 897 | Добавил: ALI | Теги: ZUMRAD | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]