Главная » 2012 » Февраль » 25 » САЙЁРА ҚОЗИЕВА ТАЪҚИБ ОСТИДА…
14:43
САЙЁРА ҚОЗИЕВА ТАЪҚИБ ОСТИДА…


Хонанда Сайёра Қозиева ўтган йили бир амаллаб ўзи ҳақида тарқалган гап-сўзларга чек қўйганди…

Орадан бироз вақт ўтиб, яна "Сайёра Қозиева жаррохлик столига ётибди” деган миш-мишлар болалади. Бу гап-сўзларга ойдинлик киритиш учун хонанда билан боғландик. У телефон қўнғироқларидан безор бўлганини яширмади. Боиси, ҳамкасблари, дўстлари Сайёра Қозиеванинг турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб, хонанданинг аҳволидан ташвишда эканликларини билдира бошлашган экан.
Сайёра Қозиева, хонанда: — Шу ёшимгача бирон марта пластик операцияга муҳтож бўлмаганман. Бундан кейин ҳам шундай бўлади, деган умиддаман. Бойсун қизи бўлганим, спорт билан шуғулланганим учун ҳам табиий ёш кўринаман. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларим, яқинларимга соппа-соғлигим, эл хизматида юрганимни маълум қилмоқчиман. Бундай гап-сўзлар иккинчи бор тарқалиши. Кейинги сафар бундай миш-мишларга ишонмаслигингизни илтимос қиламан
Категория: SHOU-BIZNES | Просмотров: 1060 | Добавил: ALI | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]