Главная » 2012 » Февраль » 19 » DUNYODAGI ENG BALAND BINO
22:14
DUNYODAGI ENG BALAND BINO

Куала- Лумпур, сўнгра Дубай, ана энди Баку. Озарбайджон 2015 йилдан эътиборан "Azerbaijan Tower” номли дунёнинг янги, энг баланд биносини қуришни режалаштириб қўйди. Маълумотларга қараганда ушбу бино баландлиги 1050 метрни ташкил этиб, бу баландлик Дубайдаги Бурдж Халифадан нақд 220 метр юқори дегани. Ушбу гигант лойиха билан (Avesta Group of Companies) Авеста номи билан танилган компания шуғулланиши маълум бўлди. Яна бир қизиқ маълумот худди Дубайдагига ўхшаб ушба бино атрофида 41та сунъий оролларда жойлашадиган янги шахар хам барпо этилади. 9 баллик ер силкинишига бардош беришга тайёр бўлган ушбу бинонинг расмдаги кўринишининг ўзи хам хозирданоқ инсонни ўзига жалб қилмоқда. Каспий денгизининг устида бунёд этилажак ушбу иншоотлар Бакунинг янги бизнес маркази бўлиши кутилмоқда. "Azerbaijan Tower” яна ўз ичида хатто алохида аэропорт хамда Формула-1 трассасини мужассам этади. Лойиханинг умумий бахоси $100 миллиард, шундан $2 миллиарди дунёнинг энг баланд биносини қуриш учун ишлатилади. Бинонинг битиши 2019 йилга, ороллар эса 2022 йилга тахмин қилинмоқда. Унданам қизиғи бу бинога хозирданоқ рақобатчи топилди. "Kingdom Tower” ҚИРОЛЛИК МИНОРАСИ номли ушбу рақобатчи бино эса Саудия Арабистонида қурилиши режалаштирилмоқда, унинг баландлиги 1001 метр бўлиши керак. Бу кетиш бўлса 1001 метр 1100 бўлиб қолиши хам хеч гап эмас. Хар холда "Дунёнинг энг балан биноси” деган ном ютуқда турибти. Ана шунақа гаплар дунёда. Кутамиз, саломат бўлсак кўрамиз

MANBA NEWSTAR.UZ

Категория: DUNYO YANGILIKLARI | Просмотров: 5094 | Добавил: ALI | Рейтинг: 3.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]