Главная » 2012 » Февраль » 22 » 20 » РОНАЛДУНИНГ 11та МАШИНАСИ РОНАЛДУНИНГ 11та МАШИНАСИ
18:41
20 » РОНАЛДУНИНГ 11та МАШИНАСИ РОНАЛДУНИНГ 11та МАШИНАСИ


Ҳафтасига 100 минг евродан кўп маош оладиган футболчи пулларини қаерга сарфлашни яхши билади, яъни қимматбаҳо машиналарни харид қилади.

Яқинда «Реал»нинг португалиялик етакчиси Криштиану Роналду анча қиммат ҳисобланадиган Lamborghini автомобилини сотиб олди. Қуйида футболчига тегишли бўлган 11та машина ҳақида гап юритамиз.

MercedesBenzC-ClassCoupe («Мерседес-Бенц С-Класс Купе):

Роналду машиналари орасидаги энг оддийсидир. У мазкур автода Мадейрада таътилни ўтказаётганида юради.

BMW M6 (БМВ М6):

Бошқа машиналарга қараганда, оддий ҳисобланадиган БМВни Криштиану 2008 йили харид қилган. Манчестер кўчаларини айнан шу автомобилда сайр қиларди.

Audi Q7 («Ауди» Кю7):

Бу машинанинг ташқи кўриниши бегемотни эслатиб юборади. 2008 йили йили «Олтин тўп»нинг тақдирлаш маросимига Роналду айнан шу автода борган.

Porsche Cayenne Turbo («Порше Кайенн Турбо»):

Футбол юлдузлари учун оддий ва қиммат бўлмаган модель. Масалан, Рамзан Қодиров атрофидагиларнинг ҳар бирида «Кайенн» бор.
Aston Martin DB9 («АстонМартин» ДБ9):

Ҳашаматли оқ «Астон Мартин»ни Роналду «МЮ»да ўйнаб юрган кезлари харид қилган. Мазкур машина учун қандайдир 130 минг фунт стерлинг тўлаган. Бу Криштианунинг бир ҳафталик маошидан ҳам оз.

Audi RS5 («Ауди» РС5):

«Реал» ва «Ауди» компаниясинингҳамкорлиги туфайли Роналду RS5 моделини сотиб олишга мажбур бўлган. Бу машина футболчига ўз номига (CR7) рақам олиши билан бирга 170 минг фунт стерлингга тушган.

Maserati GranCabrio («Масерати Гран Кабрио»):

Бу машинани Роналду Мадриддаги рекламага суратга тушаётганда минганди. Автомобиль португалияликка ёқиб қолди ва тез орада арзимаган 100 минг фунт стерлинг эвазига сотиб олди. Очиқ ҳавода кабриолетда айланишга нима етсин.

Bentley Continental («Бентли Континентал»):

Ўз-ўзидан бу машинани Англияда фаолият олиб борганда сотиб олган. «Континентал» ишқибозлари орасида у ягона эмас. Масалан худди шундай маркадаги машина «Спартак»нинг ёш ўйин-чиси Жано Ананидзенинг гаражида ҳам турибди. Эътиборли томони, «Бентли»ни Роналду 2007 йилдан буён ҳайдайди.

Ferrari 599 GTB Fiorano («Феррари», 599 Фиорано):

Москвада Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг Роналду 180 минг фунт стерлинг эвазига шундай машина харид қилганди. 2009 йили Манчестер аэропортининг тоннелида уни уриб олди. Кейин «МЮ»даги жамоадошлари унга «Феррари»нинг кичрайтирилган нусхасини совға қилишди - педалли. Аммо ҳазилни тушунмаган Криштиану тез орада янги «Фиорано» сотиб олди.

Bugatti Veyron («Бугатти Вейрон»):

Nikeнинг рекламасидан сўнг Роналду «Бугатти» сотиб олди. Суратга олиш жараёнида у шундай машина минганди. Бунақа маркадаги автомобиль 830 минг фунт стерлинг туради. Шу ўринда айтиш жоизки, Женева автосалонида «Вейрон»нинг баҳоси 2,6 миллион доллар қилиб белгиланди. Мазкур машинада 431 км|соат тезликда юрса бўлади. Агар Роналду «Анжи»га ўтганида Сулаймон Каримов бекорга «Вейрон» совға қиларди. Эсингизда бўлса, Ма- хачқалъа клуби хўжайини бразилиялик Роберто Карлосга айнан шу маркадаги авто совға қилганди.

Lamborghini Aventador LP700-4 («Ламборжини Авентадор»)

Категория: SPORT | Просмотров: 1287 | Добавил: ALI | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]